“Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати Пскем ГЭС қурилиши фаолияти билан яқиндан танишди(фото)
Кеча, 4 февраль куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан тасдиқланган, ҳамкор олий таълим муас...
Кеча, 4 февраль куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан тасдиқланган, ҳамкор олий таълим муассасалари билан келишилган режага биноан, 70 нафарга яқин талаба-ёшлар учун ўқув-амалий семинари доирасида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Пскем дарёси бўйида босқичма-босқич, изчиллик ҳамда юқори суръатларда қурилаётган Пскем ГЭСдаги объектлар билан яқиндан танишиш мақсадида улкан қурилиш майдонига амалий экскурсия ташкил этилди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ахборот хизмати "Даракчи"га хабар берди.
Дастлаб, Жамият ижро аппарати биносида тўпланган талаба-ёшларга махсус кийимлар (юниформа) тарқатилиб, ташкилот ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар таништирилди, ташкилий-идоравий тузилма фаолияти бўйича қисқача маълумот берилди.
Сўнгра, Жамият томонидан ажратилган махсус автобусларда, бириктирилган масъул ходимлар ҳамроҳлигида йўлга чиқилди.
Пскем ГЭСда ташкиллаштирилган ўқув-амалий семинарида, даставвал, талабаларга фуқаро хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича зарурий тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун, тасдиқланган режага биноан, ГЭС қурилиши 2024 йилда якунига етказилиши кутилмоқда. Пскем ГЭС катталиги бўйича Чорвоқ ГЭСдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. ГЭСнинг йилига 900 млн. кВт электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Талабалар Пскем ГЭС мажмуаси ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётган объектлар лойиҳалари, хусусан, қурилиш-монтаж, темир-бетон ҳамда металл-конструкция ишлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, изланувчан ва қизиқувчан талаба-ёшларга Пскем ГЭС лойиҳасининг иқтисодий-техник асослари, электр энергиясини ишлаб чиқариш салоҳияти, қурилиш объектларининг бунёд этилишида ҳудудий хусусиятларнинг инобатга олиниши, ўзаро узвий боғлиқ бўлган объектларнинг техник имкониятлари тўғрисида соҳанинг масъул мутахассислари ва мутасадди ходимлар томонидан батафсил маълумотлар берилди.
Қарор 10-синф ўқувчиларига техникумларда касбий таълим олиш имкониятини кенгайтириш ҳамда ўқишни кўчириш билан боғлиқ жараёнларни соддалаштиришни назарда тутади.
Германия Федерал атроф-муҳит ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги давлат котиби Йохен Фласбарт эса 2027 йил ёзига қадар экстремал иссиқликка қарши курашиш бўйича миллий режа ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган.