АсосийJinoyat

Чимбой туманида 2 та умумий ўрта таълим мактаб биноларини таъмирлашдаги талон-тарожликлар фош этилди

'Чимбой туманида 2 та умумий ўрта таълим мактаб биноларини таъмирлашдаги талон-тарожликлар фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чимбой тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати Даракчи.уз га хабар берди. 

Хабарда айтилишича тумандаги умумий ўрта таълим мактаб биноларини жорий таъмирлашда “Р” ва “N.” МЧЖлар томонидан амалда бажарилмаган қурилиш ишларини ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 36-мактаб бўйича 290,9 млн сўм ва 44-мактаб бўйича 161,6 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги, туман халқ таълими бўлими томонидан эса ушбу жамиятлар ҳисоб рақамига пуллар тўлиқ ўтказиб берилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми 209-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар