АсосийDunyo

БМТ Қўшма Штатларнинг Хутийлар ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидагин қарорини қўллаб қувватлади

'БМТ Қўшма Штатларнинг Хутийлар ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидагин қарорини қўллаб қувватлади'ning rasmi

БМТ AҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг Ямандаги ҳутий исёнчиларини хорижий террористик ташкилотлар рўйхатига қўшиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ниятини олқишлади. Ушбу қадам миллионлаб яманликларга гуманитар ёрдам олиш имконини беради, деди БМТ вакили Стефан Дюжаррик ўз баёнотида.

"Энди, Яман очарчилик арафасида турган бир пайтда, тижорат импорти ва гуманитар ёрдамни керакли даражада ушлаб туриш жуда муҳим",–деди Дюжаррик.

Эслатиб ўтамиз, "Aнсар Aллоҳ" ҳутий исёнчилар ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарор январ ойи бошида AҚШнинг аввалги маъмурияти томонидан қабул қилинган эди. БМТ ушбу қадамдан хавотир билдирди ва бу Яман учун жиддий гуманитар оқибатларга олиб келиши, хусусан, озиқ-овқат ва гуманитар ёрдам этказиб беришга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

Гап шундаки, Яман озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизи хусусий компаниялар орқали амалга оширилади. AҚШ расмийларининг қарори ҳутийлар билан иш олиб борадиган ҳар қандай  компания ишини қийинлаштирди. Шу билан бирга, исёнчилар мамлакат пойтахти Сано шаҳри ва шимолий вилоятларни назорат қилмоқдалар.

БМТ вакили бугун қилган баёнотида ҳутий исёнчиларни террористик ташкилотлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорнинг бекор қилиниши Яманга муҳим молларни кечиктирмасдан олиб келишини айтди. БМТ, шунингдек, AҚШ маъмуриятининг қарори БМТнинг Ямандаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида Ямандаги сиёсий жараённи тиклаш бўйича ҳаракатларига муҳим ҳисса бўлишига умид билдирди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар