АсосийMadaniyat

Ўзбекистоннинг 4 кинотеатри халқаро кинотеатрлар ассоциациясига аъзо бўлди

'Ўзбекистоннинг 4 кинотеатри халқаро кинотеатрлар ассоциациясига аъзо бўлди'ning rasmi

Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

"Salom", "Next", "Parus", "Riviera"  кинотеатрлари эгаси, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Фаррух Тулаганов  NATO (The National Association of Theatre Owners)нинг ўзбекистонлик  аъзосига айланди. Юқорида номлари саналган кинотеатрлар эса Ўзбекистон номидан ушбу ташкилот аъзолигига қабул қилинди.  

Маълумот учун: NATO – АҚШнинг савдо ташкилоти бўлиб, унинг аъзолари кинотеатрлар эгаларидир. Энг йирик дунё кинотеатрлари тармоқларининг аксарият операторлари, шунингдек юзлаб мустақил театр операторлари  компаниянинг аъзолари ҳисобланади. Бугунги кунга келиб ассоциация  АҚШнинг 50 штатидан 35 000 кинотеатр, дунёнинг бошқа мамлакатларидан эса 33 000 дан ортиқ киноэкранларни қамраб олган.

 

 

    Бошқа янгиликлар