Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер т...
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси, президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёевани жамиятнинг фаол аёлларидан бири сифатида яхши биламиз. Аммо, у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали пазанда хонадон бекаси эканлигини кўрсатиб қўйди.
"- Кеча фарзандларим билан лағмон пиширдик ва бу таом билан боғлиқ бир воқеа эсимга тушди. Фарзандларимга айтиб бердим, бу ерда сиз билан ҳам бўлишмоқчиман.
Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унча қўлимдан келмас эди. Фақат битта овқат — чўзма лағмонни пиширишни билардим деса ҳам бўлади.
Болалигимдан бу овқатни жуда яхши кўраман. Уни тайёрлашнинг қийин томони — хамирни ингичка қилиб чўзганда у узилиб кетмаслиги керак. Онам шундай ўргатганлар. Анча ҳаракат қилиб, охири эплаб кетганман.
Шундай қилиб, янги оилада, янги келин сифатида яқинларимга маҳоратимни намойиш этишга қарор қилдим. Уялиб қолмаслик учун онамдан лағмоннинг батафсил рецептини сўраб олдим. Онам масаллиқларнинг аниқ рўйхатини ёздирдилар. Фақат битта нарса — тузни айтиш хаёлларига келмабди)
Шундай қилиб, кўриниши иштаҳаочар лағмоним пишди. Мазаси эса...тузсиз тасаввур қилаверинг😀