АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада озиқ-овқат дўкони ёниб кетди (фото)

2021 йилнинг 8 февраль куни соат 03:00лар атрофида  Фарғона шаҳар “Баркамол” МФЙ, Янг...

'Фарғонада озиқ-овқат  дўкони ёниб кетди (фото)'ning rasmi

2021 йилнинг 8 февраль куни соат 03:00лар атрофида  Фарғона шаҳар “Баркамол” МФЙ, Янги Аср кўчаси 32-уйда жойлашган “Гулшан” озиқ-овқат савдо дўконида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Дастлабки  маълумотларга кўра, ёнғинни келиб чиқишига электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилиб, савдо дўконининг 120 м 2 қисми сақлаб қолинган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар