Озарбайжонда душанба куни 65 ёшдан катта бўлганлар учун коронавирусга қарши эмлаш бошланади. Бу ҳақда tass.ru хабар берди.
Хабарда айтилишича, жараённи ташкил этиш учун Мажбурий тиббий суғурта агентлиги махсус веб-сайтни ишга туширди, у ерда рўйхатдан ўтиш 5 февралда бошланди. Рўйхатдан ўтган фуқарога эмлаш учун кун ва соат кўрсатилган СМС-таклифнома келади. Тизим шунингдек, вакцинанинг иккинчи дозаси санаси ва вақтини автоматик равишда аниқлайди.
Озарбайжонда эмлаш 18 январда бошланган эди. Расмийлар Хитойнинг Синоваc Биотеч компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CоронаВаc препаратини танладилар. Компания билан 4 миллион дозали вакцинани етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, мамлакатга аллақачон 848 минг дозани етказиб беришган. Вакцина алоҳида партияларда етказиб берилади, у олдиндан Туркиядаги ихтисослаштирилган лабораторияда стандартларга мувофиқлиги учун синовдан ўтказилади. Бундан ташқари, апрел ойининг бошларида CОВAХ ташаббуси доирасида мамлакатга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган яна 2 миллион дозада вакцина етказиб берилади.
Ҳокимият томонидан 2021-2022 йилларда ишлаб чиқилган эмлаш стратегиясига мувофиқ, биринчи босқич тиббиёт ходимлари, 65 ёшдан ошган одамлар ва эпидемияга қарши тадбирларда иштирок этган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қамраб олади. Иккинчи босқичда сурункали касалликларга чалинган, хавф остида бўлган одамлар, таълим тизими ва ижтимоий соҳа ходимлари, транспорт, телекоммуникация, почта ва банк ходимлари эмланадилар.
Ўтган ҳафта охирига қадар 65 минг киши аллақачон эмланган, асосан шифокорлар. Ушбу процедура аҳоли учун ихтиёрий ва бепул.
19.05.2022, 14:53
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза...15.01.2022, 10:36
Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди.14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 142 800...08.01.2022, 12:43
7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 19 069 нафарни, 2-босқич эмланганлар 71 408 нафарни,3-босқич эмланганлар 63 547...31.12.2021, 13:05
30 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 623 094 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.Улардан:1-босқич эмланганлар 439 880 нафарни,2-босқич эмланганлар...