1

Россиялик она уй вазифасини бажара олмаган ўғлини уриб ўлдирди

ДУНЁ 09.02.2016, 21:15
Россиялик она уй вазифасини бажара олмаган ўғлини уриб ўлдирди

7  ёшли болакайнинг ўлими бўйича ишни Томский вилояти губернатори Сергей Жвачкин ўз назоратига олди, деб хабар беради “Вести” нашри.

“Юз берган ҳодисадан даҳшатга тушдим”, —дейди губернатор.

Ҳодиса 2016 йилнинг 7 февраль куни содир бўлди. 28 ёшли аёл 7 ёшли ўғли уй вазифасини қила олмагани учун уни ўласи қилиб калтаклайди. Кучли зарбалардан бола ҳушини йўқотади. Шундан сўнг қилмишидан қўрқиб кетган она тез ёрдам чақиради. Тез тиббий хизмат ходимлари етиб келганида, боланинг жони узилган эди.

“Губернатор ва оддий инсон сифатида айтаманки, суд ҳимоясиз болага қўл кўтарадиганларга нисбатан одил жазо тайинлаши керак” — деди Жвачкин.

Вафот этган бола Андрейнинг онаси қўрқиб кетган ва ҳамма айбини ўз бўйнига олган. Ҳозирда ўлим ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.

  

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1