Кегейли туманидаги умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокруатура Матбуот хизмати хабар қилди.
Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги умумтаълим мактаби биносида “Н.” МЧЖ томонидан амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлсада, туман халқ таълими бўлими томонидан 104,8 млн сўм бюджет маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ушбу маблағлар растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






