АсосийЖАМИЯТ

11-синф ўқувчиси АҚШнинг нуфузли университетидан 132 минг АҚШ доллар миқдорида таклиф олди

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаъ...

'11-синф ўқувчиси АҚШнинг нуфузли университетидан 132 минг АҚШ доллар миқдорида таклиф олди'ning rasmi

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-"А" синф ўқувчиси Аъзамжон Аъламов АҚШнинг нуфузли WIDENER университетига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги хабар қилмоқда. 

Аъзамжонга йўллаган расмий мактубда унга йилига 30 000 АҚШ доллар, 4 йилга 120 минг АҚШ долларга тенг Widener университети Президент стипендияси тақдим этилиши маълум қилинган. Шунингдек, Аъзамжон Аъламовга йилига 3000 доллар миқдорида глобал ривожланиш стипендияси топширилиши ҳам билдирилган. Шу тарзда Аъзамжонга тўрт йил давомида бериладиган стипендиянинг умумий миқдори 132 000 АҚШ долларни ташкил қилади.

Аъзамжон Аъламов ўзи танлаган йўналиш - ахборот технологиялари бўйича АҚШнинг  Widener университетида таълим олишни мақсад қилган. 

    Бошқа янгиликлар