Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг darakchi.uzга маълум қилишича, 8 февраль куни вилоят ИИБ, ДХХ ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Каттақўрғон шаҳар Дўст Ишбеков кўчасида яшовчи, 1980 туғилган, фуқаро М.Ф. пул эвазига хўрозларни уриштириш учун махсус жой “Арена” ташкил қилиб, хўроз уриштириш учун келган ҳар бир фуқародан 10 минг сўм миқдорда пул олиб келганлиги аниқланган.
“Арена”да жами 3 нафар фуқаролар ўзларининг хўрозларини уруштириш учун олиб келганлиги, 70 га яқин фуқаролар эса томошага келганлиги аниқланиб, уларнинг ёнлари кўздан кечирилганда 3 нафар фуқароларнинг чўнтакларидан "марихуанна" гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.



Тезкор тадбир давомида 51 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






