АсосийJamiyat

Энергетика вазири: "Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади"

'Энергетика вазири: "Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади"'ning rasmi

Ҳозирги газ ҳажми учта Ўзбекистон учун етарли, дея маълум қилди энергетика вазири Алишер Султонов. У аҳоли энергия манбаларига оқилоналик билан муносабатда бўлиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 95 миллион аҳолиси бўлган ва ишлаб чиқариш ривожланган Туркия ҳам, 35 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистон ҳам йилига 45 миллиард кубометр газ истеъмол қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов «Америка овози»га берган интервьюсига асосланиб “Газета.уз” хабар бермоқда.

Вазир айрим ҳудудларга газ қувурлари ётқизилган тақдирда ҳам газ етиб бормаслиги, боиси босим йўқлигини таъкидлади.

«Қувур келгани билан газ келмайди. Чунки босим йўқ миқдор бўлгани билан. Бу – тизимли муаммо. Иқтисодиёт нуқтаи назаридан ҳам, менталитет, дунёқараш нуқтаи назаридан ҳам», – деди у.

Унинг сўзларига кўра, яқинда йирик турк компанияси раҳбари бош вазир Абдулла Ариповга Ўзбекистонда газ билан боғлиқ катта муаммолар мавжудлигини маълум қилган.

«У шундай деяпти: «Туркия давлатида ишлаб чиқариш, саноат ривожланган, буларнинг барчаси энергия ресурсларини талаб қилади. Бизнинг аҳолимиз 95 миллион. Уларнинг ҳам яшаши яхши, ҳеч ким қишда совуқда ўтирмайди. Биз 95 миллион аҳоли ва ривожланган саноат билан йиллик 45 млрд куб метр газ истеъмол қилсак, Ўзбекистон 35 миллион аҳоли билан 45 млрд куб метр газ истеъмол қилмоқда», — дея туркиялик тадбиркорнинг сўзларини келтирди энергетика вазири.

«Шунинг учун „энергосамарадорлик“ бизнинг йиллар давомидаги асосий шиоримиз бўлиши керак. Энг асосий ислоҳотимиз, бу – энергия тежамкорлиги. Бу нарсани кичкина болачанинг миясига: тишингни тозалаётганда сувни ўчириб қўй, хонадан чиқаётган чироқни ўчир, кабиларни сингдириб қўйсак… Оддий мисоллар. Чунки бунинг ичида жуда ҳам кўп нарса бор. Бунинг ичида ишлаб чиқаришнинг ҳам энерготежамкорлиги бор. Ҳозирги кунда 90 фоиз, майли 70 фоиз ишлаб чиқаришда энерготежамкорликка жавоб бермайдиган ускуналар ўрнатилган, эски-эски. Ўшани ҳозир модернизация қиладиган бўлсак, янгисини қурадиган бўлсак, 2−3−4 баробаргача энергияни кам ишлатади. Бу жараён бошланди», — деди у.

Вазирнинг фикрича, Ўзбекистон яқин вақтларга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланмаган деган қарашлар катта хато. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар