Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов "гулчи" қизлар масаласи юзасидан муносабат билдирди.

"Бизнинг вазир ўринбосаримиз ҳам катта хатога йўл қўйган. Энг ёмон кўрганим шу, хориждаги меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўз фарзандингизни қўйиб кўринг. Бу бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз. Бу – мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши. Яъни у қизлар хоҳлаб бораётгани йўқ. Совуқда, дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақти адрас кўйлакни кийиб гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса у. Таржимон бўлса тушунаман, туризмда ўқиса тушунаман.
Стадионни тўлдириш учун ҳам талаба, фон учун талаба, фестивал бўлса талаба… Ҳамма жой ҳуқуқий қолипга тушиши шарт. Талаба ўқиши керак. Керак бўлса, тўйиб ухлаши керак, талабанинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққимиз йўқ", – деди Абдуқодир Тошқулов.






