АсосийЖАМИЯТ

"Улар ер талашган қариндошлар". Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарёдаги самосудга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда “Айни дамда Жиззах вилояти, Пахтакор туманида номаълум шахслар томони...

'"Улар ер талашган қариндошлар". Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарёдаги самосудга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Айни дамда Жиззах вилояти, Пахтакор туманида номаълум шахслар томонидан “самосуд” қилинмоқда” номли хабар тарқалди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган суруштирув ишлари давомида, воқеа Сирдарё вилояти, Сардоба туманининг Жиззах вилояти билан чегарадош худудида содир бўлганлиги аниқланди. 

Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суруштирув ишлари натижасида фуқаро В.Ж яқин қариндошлари Д.И ва унинг фарзандлари Д.Т, Д.С, Д.Э лар билан ўртасида томорқа ер майдонига талашиб, уларнинг ўртасида жанжал келиб чиқган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда Сардоба туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар