АсосийЖАМИЯТ

Навоийда "Tico" ва "Cobalt" иштирокида аянчли ЙТҲ: ҳайдовчи ёниб кетиб, ҳалок бўлди (видео)

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Бу кун" дастурида хабар қилин...

'Навоийда "Tico" ва "Cobalt" иштирокида аянчли ЙТҲ: ҳайдовчи ёниб кетиб, ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Бу кун" дастурида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 7 февраль куни соат 14:00 да Нурота туманида Самарқанд—Нурота йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Tico билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасидан ёнғин келиб чиқиб, "Tico" ҳайдовчиси куйиш тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этади. Машинанинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи ҳам кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳалок бўлган. Орқа ўриндиқдаги икки нафар йўловчи ҳам тан жароҳатлари олган ва ҳозирда улар Нурота туманидаги марказий шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар