АсосийЖАМИЯТ

Фарғона шаҳрининг прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи ўзгартирилди

Кеча, 9 февраль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқ...

'Фарғона шаҳрининг прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи ўзгартирилди'ning rasmi

Кеча, 9 февраль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чоғида Фарғона шаҳрига янги ҳоким тайинланган эди.

Сессияда Фарғона шаҳрининг янги прокурори ҳам кенг жамоатчиликка таништирилди.

Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Қобулов Дилмурод Қобулович Республика бош прокурорининг буйруғи билан Фарғона шаҳрининг прокурори этиб тайинланди.  

Маълумот учун: Дилмурод Қобулов 1981 йилда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. Андижон вилоят прокуратурасида ҳамда Республика Бош прокуратурасида маъсул вазифаларда ишлаган. Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва шаҳри, Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани прокурори лавозимларида фаолият олиб борган.

Шунингдек, Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи ҳам ўзгарди. 

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган подполковник Асқаров Дилмурод Қобилович Республика Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимининг бошлиғи этиб тайинланди.  

Дилмурод Асқаров 1979 йилда Тошлоқ туманида туғилган. 2002  йилдан ички ишлар тизимида турли вазифаларда фаолият олиб борган. Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, Қува туман ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Эркабоев Нуриддин Ахмаджонович эса  Давлат солиқ қўмитаси Раисининг буйруғи билан Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекциясининг янги бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Тайинловга қадар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Солиқ назорати бўлими Геология ва ёқилғи-энергетика комплексларининг солиқ назорати шўъбаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Нуриддин Эркабоев 1983 йилда Бешариқ туманида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

    Бошқа янгиликлар