1

Ўзбекистон ва Қирғизистон Парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

СИЁСАТ 10.02.2021, 19:01
Ўзбекистон ва Қирғизистон Парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

2021 йил 10 февраль куни мамлакатимиз парламенти палаталари аъзоларининг Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Парламентлараро ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстликнинг боғловчи бўғини ҳисобланиши таъкидланди.

Учрашувда томонлар икки мамлакат парламентлари фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий механизмларни қўллаш, хусусан уларни алимент тўлаш мажбуриятларини бажариш, алимент ундириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ судда ишларни кўриб чиқиш жараёнида қўллаш юзасидан фикр алмашди.

 Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Ҳуқуқий тартибот, жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наталья Никитенко Ўзбекистонда сиёсат, қонунчиликни такомиллаштириш, суд соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев мамлакатимизда суд ишларини юритиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, иштирокчилар гендер тенгликни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалаларни кўриб чиқдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1