8 феврал куни кечги 11.50 лар атрофида Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги марказий кўчалардан бирида аянчли автоавария юз берди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида маълум қилинди
ЙТҲ сабабчиси бўлган ҳайдовчи бошқарувидаги автотранспорт воситасининг ҳаракат хавфсизлигини таминлай олмай, белгиланган тезликдан юқори бўлган тезликда ҳаракатланган. Оқибатда йўл четида ўрнатилган реклама баннерига келиб урилган.
ЙТҲ содир бўлган пайтда салон ичида 2 йўловчи бўлган. Aвтоавария сабаб ҳайдовчи ва йўловчилар вафот этди.






