Британиялик математик ҳисоб-китобига кўра, ҳозирги кунда дунёда тарқалган COVID-19 ни келтириб чиқарадиган барча вирусларни йиғса, улар битта кола идиши ичига осонликча сиққан бўларди. Бу инсон кўзи илғамас митти зарралар дунёга қанчалик катта талофат етказиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.
Ван университети математиги Кит Ейтс ҳозирги кунда дунёда коронавируснинг тарқалиш тезлигини ва унинг массасини ҳисоблаб чиқиб, айни пайтда жаҳонда икки квинтилион (1 дан кейин 18 та ноль ёзиладиган рақам)миқдорида коронавирус зарраси борлигини айтди.
Ейтснинг сўзларига кўра, у CОVID-19 диаметрини ўртача 100 нанометрда ёки метрнинг 100 миллиарддан бир қисмида ўлчаган ва шарсимон вирус ҳажмини аниқлаган.
“Сўнгги бир йил ичида юзага келган барча муаммолар,қийинчиликлар ва одамларнинг қурбон бўлишига шу жуда оз миқдордаги зарралар сабаб бўлиши мумкин, деб ўйлаш ҳайратланарли. Барча вирусни йиғса, 330 миллилитрлик кола идишига сиққан бўларди” дейди Ейтс ўз мақоласида.
Жон Ҳопкинс университети статистикасига кўра, ҳозиргача бутун дунё бўйлаб 107 миллионга яқин одам коронавирусга чалинган ва уларнинг 2.34 миллионтаси вафот этган.






