АсосийЖАМИЯТ

Наманганлик яна уч нафар ўқувчи хорижнинг нуфузли университетларидан грант ютиб олди

Чуст туманидаги 64-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ҳамидулло Абдураҳмонов IELTS дан 7,5 баллни...

'Наманганлик яна уч нафар ўқувчи хорижнинг нуфузли университетларидан грант ютиб олди'ning rasmi

Чуст туманидаги 64-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ҳамидулло Абдураҳмонов IELTS дан 7,5 баллни қўлга киритиб, АҚШнинг Webster университетидан 16000 доллар,  Clarkson университетидан 35000 доллар, Purude университетидан 20000 доллар миқдорида грантларни ютиб олди.  Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берган.

 

Тумандаги 19-ДИМИнинг 11-синф ўқувчиси Жўрабек Самиев ҳам шундай муваффақиятга эришган ўқувчилардан. Айни пайтда у АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳридаги Webster университетининг иқтисодиёт йўналишига талабаликка қабул қилинди. Шу билан бирга университетда ўқиш учун йилига 19000 доллар, 4 йил учун 76000 доллар грант соҳибига айланди.  

74-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Маҳмудов эса Флорида университетида таълим олиш учун 40000 доллар миқдорида грантни  қўлга киритди.  

Чуқур билим ва юксак салоҳиятли ёшларимизга зафарлар ёр бўлсин!

 

    Бошқа янгиликлар