АсосийJamiyat

Лутфихоним Саримсоқова таваллудига 125 йил тўлди

'Лутфихоним Саримсоқова таваллудига 125 йил тўлди'ning rasmi

Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати эслатди.

Ўзбекистон халқ артисти, маҳоратли театр ва киноактрисаси Лутфихоним Саримсоқова 1896 йил Фарғона вилоятида туғилган.

 Актриса ўз фаолиятини 1925 йилдан Қўқон театрида  бошлаган. У 1991 йил 95 ёшида вафот этади.  

Лутфихоним Саримсоқова суратга тушган фильмлар:

“Озод” – 1931 йил

“Қасам” – 1937 йил

“Асал” – 1940 йил

“Биз ғалаба қозонамиз” – 1941 йил

“Насриддин Бухорода” – 1943 йил

“Ватан туҳфаси” – 1943 йил

“Опа-сингил Раҳмоновалар” – 1954 йил

“Аяжонларим” – 1954 йил

“Стадионда учрашамиз” – 1955 йил

“Амирликнинг қулаши” – 1955 йил

“Қутлуғ қон” – 1956 йил

“Мафтунингман” – 1958 йил

“Орол балиқлари” – 1958 йил

“Иккинчи баҳор” – 1959 йил

“Маҳаллада дув-дув гап” – 1960 йил

“Сен етим эмассан” – 1962 йил

“Осиё устидаги бўрон” – 1964 йил

“Хайрли кун” – 1964 йил

“Ҳаёт тунга ўтди” – 1964 йил

“Лайлак келди, ёз бўлди” – 1966 йил

“Ватан ўғлони” – 1968 йил

“Унинг исми” – 1969 йил

“Ўткан кунлар” – 1969 йил

“Севги драмаси” – 1971 йил

“Айрилиқлар ва учрашувлар” – 1973 йил

“Умидимиз қушлари” – 1976 йил

“Тангалик болалар” – 1990 йил.

 

    Бошқа янгиликлар