Фарғона вилоятида 2021 йил 9 февраль куни соат 00:15 ларда икки номаълум шахс Қўқон шаҳар А.Т.Қўқондий кўчасидан 29 ёшли Хусанжон Н.,га тегишли бўлган “Маtiz” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтиради. Қўқон шаҳар А.Навоий мавзесидаги уйлар орасига етиб келганларида, йўловчилардан бири ҳайдовчидан автомашинани тўхтатиб туришини ва уяли телефон аппаратидан бир маротаба қўнғироқ қилиб олишини сўраб, автомашинадан тушиб, Хусанжон Н.,га тегишли нархи 2.000.000 сўмлик “Vivo” русумли уяли телефон аппаратини олиб қочиб кетади. Иккинчи шериги ушбу уяли телефон аппаратини қайтариб олиб келиб беришини айтиб автомашинадан тушиб ҳодиса жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидФаан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 20 ёшли Асрорбек Н., ва Нусратбек М.,лар содир этганликлари аниқланиб, улардан “Vivo” русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда гумон қилинувчи Асрорбек Н., ва Нусратбек М.,лар процессуал тартибда ушланган.
Терговда аниқланишича юқоридаги шахслар яна бир қатор жиноятларга алоқадорликлари аниқланиб, бир қатор холатларда уч нафар бўлиб содир этганликлари аниқланган.

Ҳурматли фуқаролар мазкур суратда кўрсатилган шахслардан жабр кўрган бўлсангиз қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишингиз сўралади.
Мурожаат учун: 73-542-62-30, 73-543-20-02.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти






