Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига Aкбар Ризаев директор этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди хабар қилди.
У ушбу лавозимдаги фаолиятини 2021 йил 11 февралда бошлади.
Aввал у Ўзбекистон Республикаси Президенти Маъмурияти ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Aхборот-таҳлилий таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.






