АсосийЖАМИЯТ

«Ғиждувон қўрғони» очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида белги...

'«Ғиждувон қўрғони» очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида белгиланган устувор вазифа ва топшириқлари доирасида Ғиждувон туманида Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи билан уйғунликда қадимий «Ғиждувон қўрғони»ни ҳам қайта тиклаш орқали очиқ осмон остидаги музей барпо этилиши назарда тутилган эди. 

Шу ўринда, мазкур ҳудуддаги «Қўрғон» ва «Чорсу» маҳаллалари негизида «Туризм маҳалласи»ни ташкил этиш бўйича вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти масъуллари ҳамкорлигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

«Қўрғон» ва «Чорсу» маҳаллаларидаги мавжуд тарихий, моддий ва маданий мерос объектларини аслича сақлаб қолиш баробарида ҳудуднинг туризм салоҳиятини яна-да оширишга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда. Қўрғон ҳудудининг 18 гектар майдони 1:500 масштабли топосъёмкаси тайёрланиб, ташаббускор “DJ Progect building” томонидан қадимий «Ғиждувон қўрғони»нинг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Халқаро экспертлар ҳамда Ўзбекистондаги Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институти бошчилигида XIX асрга оид «Бозори қаймоқ», «Болойи қассобон», «Бобораҳимбой» масжидлари ва XVI асрга оид «Эски тош ҳаммом» каби қадимий объектлардаги қайта таъмирлаш ва тиклаш ишлари якунланиб, маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар ташрифига тайёрланган. «Бозори Қаймоқ» масжиди олдида эса меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида миллий услубдаги 2 та айвон ташкил этилган.  

Тумандаги қадимий «Қўрғон» маҳаласи ҳудудида жойлашган, XVI асрга оид «Эски тош ҳаммом»ни асл тарихий ҳаммом сифатида фойдаланишга тайёрлаш ишлари якунланиб, қайта ўз фаолиятини бошлади. Шунингдек, вилоят бўйлаб мавжуд моддий ва маданий меросни асраб-авайлаш маҳаллий ва хорижий меҳмонларни кенг жалб қилиш борасидаги устувор вазифалар ижроси давом эттирилмоқда. Подробнее: 

    Бошқа янгиликлар