1

Россия Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш учун 1 миллион доллар ажратади

СИЁСАТ 12.02.2021, 12:45
Россия Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш учун 1 миллион доллар ажратади

Россиянинг Таълим вазирлиги 2021 йилда «Класс» лойиҳаси учун Ўзбекистондаги рус тилини билиш даражасини ошириш учун 75 миллион рубль ажратади, деди вазирликнинг Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори ўринбосари Ольга Подберезкина. Бу ҳақда Риа новости ёзмоқда. 

Хабарга кўра, 2020 йил октябрь ойида Россия Федерацияси Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва россиялик ишбилармон Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан, спорт" хайрия фонди билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш мақсадида «Класс» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган.

Кеча, 11 февраль куни "Expo-Russia Uzbekistan" кўргазмасининг онлайн платформасида таълим соҳасидаги ҳамкорликка оид Россия-Ўзбекистон давра суҳбати бўлиб ўтган.

Россия Таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йилда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида Россиядан келган 32 мутахассис Ўзбекистоннинг барча 14 вилоятида 4 мингга яқин маҳаллий ўқитувчилар ва 500 ўқувчини рус тилини билиш учун синовдан ўтказди. 2021 йилда дастлабки 100 нафар ўқитувчи ва методист республикага мактабларда ишлаш учун юборилади, дея қўшимча қилди Подберезкина.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, "рус тили ва адабиёти" мутахассисликлари бўйича университет битирувчиларининг сони мавжуд эҳтиёжнинг ярмини ҳам, бошланғич синфларда эса фақат учдан бирини қопламайди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда таълим муассасаларида рус тилини ўрганишни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, дейилади хорижий ОАВ хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1