АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда фермер аёлларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли салом...

'Қорақалпоғистонда фермер аёлларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ташаббуси билан Олий мажлис Сенати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фермерлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фермерлар кенгаши ҳамда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари бўлган хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланди. Шунга кўра, Қорақалпоғистоннинг 16 та туманидаги фермер ва томорқа ер эгалари бўлган аёллар терапевт, кардиолог, эндокринолог, маммолог, гинеколог, стомотолог йўналишидаги тор мутахассис-шифокорлар кўригидан ўтиши билан бирга лаборатор-инструментал ва УТТ ва ЭКГ текширувидан ўтказиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Матбуот хизмати хабар қилди. 

Республикадаги 80,0 мингдан ортиқ фермер хўжаликларининг 7,2 фоизига аёллар раҳбарлик қилиб, ерлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда эркаклар бир қаторда меҳнат қилмоқдалар.

        Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда 410 та фермер хўжаликларини аёллар бошқармоқдалар. Ҳудуднинг кескин-иқлим ва ўзига хос тупроқ шароитларига қарамай пахтачилик ва ғаллачиликда яхши натижаларга эришиш билан бирга аҳолига мева-узум, полиз маҳсулотлари етказиб бериш, томорқалардаги иссиқхоналарда маҳсулотлар етиштириб, чорва молларини маҳсулдорлигини ошириб, сут ва гўшт ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириб бормоқдалар.

        Тиббий кўрик натижаларига кўра касаллик аниқланган хотин-қизларни даволаш, мавсумнинг қизғин давригача соғлиқларини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади. Бу тадбир орқали соҳада сидқидилдан меҳнат қилаётган меҳнаткаш хотин-қизларимизнинг жамиятда ва республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ўрни катта эканлигига яна бир бор эътибор қаратилди.

 

    Бошқа янгиликлар