Эртага, 14 февраль куни тумандаги “Ташаббус”, “Янги Умид” ва “Янги Турмуш” маҳаллалари ўртасида жойлашган “Меҳригиё” кўчасида “Ёшлар билан янги ҳаёт қурамиз” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтади.
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан 14 февраль соат 07:00 дан 22:00 гача Янгиҳаёт тумани Мирзо Турсунзода ва Қўрғонтeпа кўчалари оралиғидаги Мeҳригиё кўчаси автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.







