АсосийDunyo

Туркияда торнадо юз берди: 16 киши яраланди

'Туркияда торнадо юз берди: 16 киши яраланди'ning rasmi

Кеча, 12 феврал куни Туркиянинг Эгей денгизи соҳилида кичик торнадо юз берди. Бир нечта жойлар вайрон бўлди ва 16 киши жароҳат олди. Бу ҳақда meteoprog хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, торнадо Измир шаҳридан 90 километр ғарбда жойлашган Чесме курорт шаҳарчасига урилган. Мазкур табиий фалокат дарахтларни ердан юлиб ташлади, машиналарни учириб кетди ва битта кранни қулатди. Шунингдек, денгиз қирғоғидаги тўртта қайиқ ағдарилди.

“Ердаги жаннат бўлган Чесме ўтган тунда дўзахни кўрди” дейди, шаҳар мери Экрем Оран Анадолу ахборот агентлигига.

Шунингдек, кеча Чесмега яқин ҳудудда жойлашган Урла шаҳрида ҳам кучли шамол бўлган ва дўл ёққан. Оқибатда, бу ердаги иссиқхоналар вайрон бўлган.

    Бошқа янгиликлар