Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 10 февраль куни бир дона MALIBU-2 MALBDBTL (LTZ) UVB русумидаги хизмат машинасини харид қилишга шартнома тузди. Бу ҳақда Давлат харидлари порталида маълумот берилган.
Қайд этилишича, хизмат машинасининг нархи қарийб 326 млн сўмга тенг.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 январь куни Абдуқодир Тошқулов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланган эди.






