Аввалроқ Самарқандда уй шароитида тайёрланган помидор консервасидан 7 февраль куни 5 фуқаро захарлангани ҳақида маълум қилгандик. Шу куни тунда ҳашарга келганлардан бири бўлган 19 ёшли йигит қаттиқ оғриқ ва безовталик сабаб шифохонага келтирилган ва ботулизм ташхиси билан реанимацияга ётқизилган. Мазкур ҳодиса тафсилотлари ҳақида "Замон" дастурида хабар берилди.
Интенсив даво муолажалари йигитни сақлаб қололмади. 8 феврал куни тонгги 3 яримларда фуқаро шифохонада вафот этган.
Яна 4 нафар ҳашарчилар жиддий заҳарланган. Улардан бирининг аҳволи оғир. 3 нафари ўрта оғир аҳволда. Уйида ҳашар уйиштирган фуқаро шифокор эканлиги айтилмоқда.
Ўлим ёқасидан қайтдим. У дунёга бир бориб келгандек бўлдим, — дейди шифокор.






