АсосийЖАМИЯТ

Андижонда Бобур ҳайкали пойига гуллар қўйилди

Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Анд...

'Андижонда Бобур ҳайкали пойига гуллар қўйилди'ning rasmi

Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳрида буюк аждодимизни ёд этиш тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда иштирок этган вилоят раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари меҳнат жамоалари буюк бобокалонимиз пойига гул қўйиб ўз ҳурматларини изҳор этдилар.

Вилоятимиз марказида жойлашган Бобур номи билан аталувчи майдон эрта бугун ҳар қачонгидан янада тароват кашф этди. Эрта тонгдан ушбу масканда Бобур авлодлари йиғилдилар.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, барчани Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги билан қутлади. Унинг саркардалик ва ижодий фаолияти бугунги ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутиши хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шундан сўнг саҳнада бобокалонимиз Бобур тимсоли гавдаланди. Унинг шонли тарихидан сўзловчи саҳна кўриниши намойиш этилди. Шунингдек, ёш Бобурийлар томонидан дилга яқин ғазалларидан намуналар ўқилди.

 

    Бошқа янгиликлар