Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республикада ҳаво кам булутли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 15-20° илиқгача, жанубда 20-25° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 18-20° илиқгача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ атрофида бўлади.






