Вилоят ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида Наманганда илк бор ташкил этилган томошада 500 та дрон иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Улар ёрдамида 8 та шакл ҳосил қилинди. Ҳумо қуши, туялар карвони, тарихий обидалар, донишманд қария тимсоллари шулар жумласидан.





Соат 21:50 атрофида бошланган шоу 12 дақиқа давом этди. Бундан олдин вилоят санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.


Дрон-шоуни Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғига тўпланган юзлаб томошабинлар бевосита кузатиб борди, маҳаллий телевидение орқали тўғридан тўғри эфирда олиб кўрсатилди.






