Йўл таъмирлаш ишлари сабабли Фарғона йўли кўчасининг “Ислом ота” масжидидан Ёнғин-қутқарув қисми йўналишидаги қисми уч сутка давомида ҳаракатланиш учун қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Икки томонлама ҳаракатланиш қатнов қисмининг бир тарафи бўйлаб ташкил этилади.
Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.
"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз" дейилади хабарда.






