АсосийJamiyat

Бу ҳафта об-ҳаво жуда иссиқ бўлади – "Ўзгидромет"

'Бу ҳафта об-ҳаво жуда иссиқ бўлади – "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет"нинг хабарига кўра, бугун қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Хоразм вилоятида булутлилик кўпайиши ҳисобига бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат фони иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади ва 15-20 даража илиқ, жанубда 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага булутли массив жануби-шарқ томонга силжиди, тоғ олди тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам. Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши давом этади, кечалари 3-8 даражаилиқ бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари эса ҳаво 17-20 даража илиққача, жанубда 23-25 даража илиққача исийди. Дам олиш кунларига ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кўп бўлади.
 

17-20 февраль кунларидаги об-ҳаво башорати қуйидагича: 


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 февралда 
17-22 м/с гача кўчаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кўчайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 19-24° илиқ, 18 февралда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 19 февралда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 20 февралда кечаси 
0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17-18 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 19-20 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 февралда 17-22 м/с гача кўчаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кўчайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 22-27° илиқ, 18 февралда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 24-29° илиқ, 19 февралда кечаси ва кундузи 13-18° илиқ, 20 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17-18 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 19 февралда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин,
20 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 
7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 февралда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кўчайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 19-24° илиқ, 18 февралда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 23-28° илиқ, 19 февралда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° илиқ, 20 февралда кечаси ва кундузи 8-13° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17-18 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 19 февралда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 20 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 
7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 февралда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кўчайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 25-30° илиқ, 18 февралда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° илиқ, 19 февралда кечаси 13-18° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 20 февралда кечаси ва кундузи 8-13° илиқ бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17-19 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 20 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 февралда 17-22 м/с гача кўчаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кўчайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 25-30° илиқ, 18 февралда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° илиқ, 19 февралда кечаси 13-18° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 20 февралда кечаси ва кундузи 8-13° илиқ бўлади

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17-19 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 20 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 февралда 17-22 м/с гача кўчаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кўчайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 18 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 19 февралда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 20 февралда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17-18 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 20 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 
7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 февралда 17-22 м/с гача кўчаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кўчайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ, 18 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 20 февралда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар