Йўл таъмирлаш ишлари сабабли Фарғона йўли кўчасининг “Ислом ота” масжидидан Ёнғин-қутқарув қисми йўналишидаги қисми уч сутка давомида ҳаракатланиш учун қисман ёпилиши ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг қўшимча маълумотига кўра, йўл таъмирлаш ишларини тезлаштириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизилигини таъминлаш учун Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми йўналишидаги қисми (мўлжал: “Ўзбек қоғози” ОАЖ) иккала томон ҳаракати учун ҳам тўлиқ ёпилади.
Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этилмоқда.






