Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Марказий банк бошқарма бошлиғи Олим Болгаев маълум қилди.
Тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида барча молиялаштириш манбаларидан кичик тадбиркорлик субъектларига 103,8 трл. сўм миқдорида кредит ажратилган.
Пандемия даври таъсири сабаб, 2019 йилга нисбатан 2020 йилда ажратилган кредитлар миқдори 7 трлн. сўмга камайди. 2020 йилда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдори 48,4 трлн. сўмни ташкил қилди.
2020 йил оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 6,1 трлн. сўм миқдорида, 214 мингдан зиёд лойиҳага кредит ажратилган.
Хусусан, "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида 408 трлн. сўм миқдорида кредит ажратилган бўлса, ҳунармандлар, деҳқон, фермер хўжаликлари, томорқа ер эгаларига маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобидан 786 миллиард сўм миқдорида, Ёшлар келажагимиз жамғармаси ҳисобидан 428 млрд. сўм кредит ажратилган. Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш фонди ҳисобидан эса қарийб 100 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган.