АсосийJamiyat

Бухоро марказий кўчаларида светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб юрган автобус ҳайдовчиси аниқланди

'Бухоро марказий кўчаларида светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб юрган автобус ҳайдовчиси аниқланди'ning rasmi

 Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида "Isuzu" русумли 80 413 АВА давлат рақам белгили, йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 31-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги ҳолати акс этган хабар ижтимоий тармоқда тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди ва ҳайдовчи И.К.га нисбатан БҲМнинг 2 баравари, яъни, 490.000 сўм жарима жазоси белгиланди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, йўловчи ташувчи жамоат автотранспорт воситалари ҳайдовчилари йўлларда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар