АсосийDunyo

АҚШда рекорд даражадаги ғайриоддий совуқ ва қор сабаб миллионлаб аҳоли электрсиз қолди

'АҚШда рекорд даражадаги ғайриоддий совуқ ва қор сабаб миллионлаб аҳоли электрсиз қолди'ning rasmi

Қўшма Штатларнинг жанубий штатларидаги миллионлаб аҳоли ғайриоддий совуқ об-ҳаво туфайли электрсиз қолди, энг кўп Техас штати зарар кўрди. Бу ҳақда interfax ёзди.

Мамлакатдаги электр таъминотидаги узилишларни кузатиб борадиган poweroutage.us сайтига кўра, ҳозирда 4 миллиондан ортиқ киши электр энергиясиз, шундан 3,6 миллиондан ортиғи Техасда.

Об-ҳаво 400 минг дозали COVID-19 вакцинасини этказиб беришни тўхтатди ва уларнинг келишини камида чоршанба кунигача қолдирди.

FlightAware маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб уч мингдан ортиқ рейслар кечиктирилди, уларнинг ярмидан кўпи Техасда. Хьюстонда расмийларнинг айтишича, Буш аэропортидаги учиш-қўниш йўлаги камида сешанба кунигача ёпиқ бўлади.

Душанба куни Aмериканинг 24 шаҳрида ҳаво ҳарорати рекорд даражага тушиб кетди, дея хабар беради AҚШ Миллий об-ҳаво хизмати. 26 штатдаги 150 миллиондан ортиқ америкаликлар душанба куни об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш олди.

Якшанба куни кечқурун AҚШ президенти Жо Байден Техасда 11 февралда бошланган қишки бўрон туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

    Бошқа янгиликлар