АсосийJamiyat

Нукусда 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

'Нукусда 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Нукус шаҳрида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро А.К.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ички ишлар органлари тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар