АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Шермуҳаммад Саидаҳматовнинг таъкидлашича, Президентнинг тегишли Қарорига кўра, Низомга ҳудудий тамойил деган тушунча киритилган ва баъзи бир лавозим ва мутахассисликларга ўз ҳудудида хизмат қилиш имкони яратилган.
Шунингдек, аввал оилада ёлғиз фарзанд бўлса, туғилиб ўсган жойида хизмат қилиши мумкин эди. Ҳозир нафақат ёлғиз фарзанд, балки оилада ёлғиз ўғил бўлса ҳам, туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди».






