АсосийJamiyat

Тошкент аҳолисининг мурожаатларини қабул қилувчи хизмат ишга туширилди

'Тошкент аҳолисининг мурожаатларини қабул қилувчи хизмат ишга туширилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қатор муаммолар, жумладан, шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш каби масалалар бўйича мурожаатларни қабул қилувчи Xalq nazorati  номли хизматни ишга туширилганлигини эълон қилди

Хизматдан фойдаланиш учун унга телефон рақамни киритган ва паспорт сканини юклаган ҳолда рўйхатдан ўтиш талаб қилинади. Мурожаатнома йўллаш уч босқичда: муаммо турини танлаш, уни таърифлаш ва манзилни киритиш орқали амалга оширилади.

Ариза тўғридан-тўғри масъул ижрочига юборилади. Фойдаланувчилар ижрочи билан сайтдаги чат орқали боғланишлари ва муаммони бартараф этиш натижаларига кўра хизматни баҳолашлари мумкин.

Бошқа янгиликлар