АсосийJamiyat

Ўзбекистонга чартер рейслар учун ариза топшириладиган онлайн тизим ишга туширилди

'Ўзбекистонга чартер рейслар учун ариза топшириладиган онлайн тизим ишга туширилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларини амалга оширишга ариза топшириш учун онлайн тизим ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

“Ўзавиация” Агентлиги томонидан хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиация аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун сўровларни расмийлаштириш ва рухсат беришнинг электрон тизими ишлаб чиқилди.  

Ушбу электрон платформанинг яратилиши  ариза берувчига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар олишга онлайн сўровларни бериш, “Ўзавиация” Агентлигининг “Uzbekistan airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК билан сўровларни қайта ишлашда тезкор ҳамкорлик қилиш, сўровларни кўриб чиқиш муддатларини эса 24 соатгача қисқартириш имконини беради.  

2021 йил 15 февралдан бошлаб платформа онлайн,  синов режимида ишга туширилди. Хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантлари,  Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун аризаларини қуйидаги ҳавола орқали бериш имкониятига эга.  

    Бошқа янгиликлар