АсосийDunyo

Россияда таълим олаётган ўзбекистонликларга мамлакатга кириш учун қўйилган чекловлар бекор қилиндими?

'Россияда таълим олаётган ўзбекистонликларга мамлакатга кириш  учун қўйилган чекловлар бекор қилиндими?'ning rasmi

Россия истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлиги ҳимояси соҳасида назоратни амалга ошириш Федерал хизмати сайтида жойлаштирилган ахборотга кўра, “янги коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфи сақланиб қолаётган шароитда авиақатнов тикланган мамлакатлардан келаётган хорижий талабалар Covid-19'га PZR усули билан икки марта – Россия Федерацияси ҳудудига кириб келишдан кўпи билан уч кун олдин ҳамда Россия Федерацияси ҳудудига кириб келгандан сўнг 72 соат мобайнида тест топширадилар”.

2021 йил 16 феврал ҳолатига кўра, Россия томони Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга кириб келишлари, жумладан, ўқиш мақсадида келишлари учун ўрнатилган чекловларни бекор қилмади. Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2020-йил 16-мартдаги 635-р-сонли қарорида кўрсатилган шахслар тоифалари бундан мустасно.

Шу муносабат билан, Элчихона Россия олий ўқув юртларида таълим оладиган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатга киришга ҳуқуқи бўлган фуқаролар тоифасига кирмаслигини яна бир маротаба эслатиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар