Қашқадарё вилояти ҳокимлигида “E-qaror” ягона электрон тизими бўйича Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида шу масалага доир семинар-тренинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унда вилоят ҳокимлигида қарорларни жорий йил 1 мартдан бошлаб “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Келтирилишича, бунинг қулайликлари қуйидагича: ҳокимликларнинг қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан, манфаатдор идоралар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишда виза қўйиш, қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда келишиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорликни, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш жараёни мониторинг қилиш.






