1

“Хасис баққол” мультфильми хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишланмоқда

МАДАНИЯТ 17.02.2021, 15:18
“Хасис баққол” мультфильми хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишланмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Astir animation studio" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Хасис баққол” анимацион фильми устида хорижлик мутахассислар ҳам иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Бу ҳақда постановкачи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров шундай дейди: “Буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий асари асосида яратилаётган “Хасис баққол” анимацион фильми устида иш жараёнлари давом этмоқда. Ушбу мультфильмнинг тайёрланишига ўзбек  аниматорлари билан бирга 25 нафар хорижлик мутахассислар ҳам жалб қилинган. Мазкур ташаббус профессионал даражада ишлаш, тажриба алмашиш, чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта замин яратмоқда. Анимацион фильм 1 июнь Халқаро болалар куни муносабати билан жажжи томошабинларга байрам совғаси сифатида премьера қилинади!”

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1