АсосийJamiyat

Мактаб ўқувчилари учун “сенатор стипендияси” таъсис этилди

'Мактаб ўқувчилари учун “сенатор стипендияси” таъсис этилди'ning rasmi

Куни кеча Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллаханов томонидан маҳаллий Кенгаш депутатлари, халқ таълими бошқармаси масъуллари билан биргаликда ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган46-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш олиб борилди. Маълум бўлишича, мазкур мактабда сўнгги 30 йил ичида атиги 26 нафар бола олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, халқ таълими бошқармаси мутасаддилари, ўқитувчилар ва ота-оналар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур мактабда “оналар соати” ташкил этилди. Унда оналар бевосита дарс жараёнларини кузатиши қаторида фарзандининг ўзлаштириши, педагогларнинг малакаси, таълим сифати ҳақида хабардор бўлиши мумкин. Бу амалиёт Республикада биринчи марта тажриба сифатида ушбу таълим муассасасида жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, малакали ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга бешта фандан бепул тўгараклар ўтилиши йўлга қўйилди. Синф хоналари эса шу тўгарак ўтказиладиган фанга мос тарзда жиҳозланадиган бўлди. Шунингдек, энг фаол  ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Яна бир жиҳат. Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллаханов Наманган шаҳридаги мазкур 46-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “сенатор стипендияси”ни таъсис этди. Ҳар ой мактабнинг 10 нафар ўқувчиси ушбу стипендияга эга бўлиши мумкин. Бу эса уларнинг яхши кўрсаткичлар учун интилишига олиб келади. Қолаверса, ўқувчи-ёшлар учун кичик рағбат бўлади, десак муболаға эмас. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар