АсосийЖАМИЯТ

Хавфсизлик чоралари кўрилмагани сабаб фуқаро “оғир” тан жароҳати олди

1 февраль куни соат 06:30 ларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган “Techno Continen...

'Хавфсизлик чоралари кўрилмагани сабаб фуқаро  “оғир” тан жароҳати олди'ning rasmi

1 февраль куни соат 06:30 ларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган “Techno Continental” МЧЖнинг металлагрегат цеҳида ишловчи 23 ёшли Мухриддин Я., металл кесиш учун мўлжалланган дастгоҳда хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаётган вақтида чап қўли бармоқларини кесиб олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида “Techno Continental” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан техник қоидалар бузилганлиги, ушбу дастгоҳда ишлаш учун етарли хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги аниқланган.

Суд тиббий экспертизасида фуқаро Мухриддин Я., “оғир” тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан “Techno Continental” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 1-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар