Америка Қўшма Штатларида ҳаво рекорд даражада совиб кетди. Қишки бўрон ва қалин қор оқибатида электр токида узилишлар содир бўлди, миллионлаб одамлар электрсиз қолди.


Мамлакатнинг расмий ОАВлари камида 20 та ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди. Об-ҳавонинг кескин ўзгаришиАҚШда олиб борилаётган CОВИД-19 га қарши эмлаш ҳаракатларига ҳам таъсирини ўтказди.

АҚШ миллий об-ҳаво хизмати ҳавонинг паст даражаси ва содир бўлаётган бўронларнинг тез суръатларда кучайгани кутилмаган ҳолат эканини маълум қилди.
Чикагода ярим метр (46 сантиметр) қор ёғиши мактаб дарсларини бекор қилинишига сабаб бўлди.

Электр узилишларидаги энг талофатли ҳолатлар Техасда содир бўлди, штат ҳудудида 4 миллиондан ортиқ уйлар ва корхоналар электр токисиз қолди деб хабар берди poweroutage.us.


Техас маъмурияти 1000 дан ортиқ одам учун мў 35 та бошпана очган.


Небраска штатидаги бир кеча-кундузда ҳарорат минус 30 С бўлди, бу 25 йил ичидаги энг совуқ кўрсаткич.
Бир қанча штатларнинг маъмурлари музли йўллардаги автоҳалокатлар сабаб, ўлим ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берди.




Ғарбий Теннеси штатида эса, 10 ёшли бола муз билан қопланган сув ҳавзасига тушиб, вафот этди.

Рекорд даражадаги энг паст ҳаво кўрсаткичлари қуйидаги штатларда қайд этилди: Миннесота штатида минус -39 даражани, Жанубий Дакотада минус -26С гача тушди.

Ҳаво йўл қатновларига ҳам таъсир кўрсатди. Жумладан, ярим куннинг ўзидаёқ AҚШнинг 2700 дан ортиқ рейслари бекор қилинди.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади






