АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда бир ҳафтада 55 та эшак сўйилган. Шунча гўшт қаерга кетгани бўйича суриштирув бошланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда “Бир ҳафта ичида 55 та эшак сўйилган, шунча гўшт қаерга кетяпти...” с...

Ижтимоий тармоқларда “Бир ҳафта ичида 55 та эшак сўйилган, шунча гўшт қаерга кетяпти...” сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Маълумотни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ва Элликқалъа тумани хокимлиги, Прокуратура, Ички Ишлар бўлими, Ветеринария бўлими ҳамда Санитария эпидемиология маркази ходимлари билан биргаликда тезкор гуруҳ тузилди.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда

Тезкор гуруҳ аъзолари ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган жойда бўлиб, зудлик билан ҳолат ўрганилди ва Қорақалпоғистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда ҳайвонларни сўйишдан ҳосил қилинган чиқиндилар бартараф этилди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартиб асосида чоралар кўриш мақсадида текшириш ва суриштириш ишлари олиб борилмоқда.  

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан суриштириш ишлари якуни бўйича яна қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар